...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди ишловчи пенсионерларнинг пенсияси тўлиқ ҳажмда бериладиган бўлди


18:48, 28.04.2017 Жамият
 11 164

“Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 3 апрелда 2222-3-рақами рўйхатдан ўтказилган “Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорда қайд этилишича, ҳарбий ва айрим соҳада фаолият юритувчи пенсионерлар энди ўз пенсиясини тўлиқ ҳажмда олишади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 17 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ушбу қарорни қабул қилдилар.
 
Шунингдек, низомнинг 2-банди “Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг барча ходимларига” деган сўзлар билан ўзгартирилди.
 
I боб қуйидаги мазмундаги 22-банд билан тўлдирилди:
 
“22. 2017 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидаги пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади:
 
а) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг:
 
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси, олий ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчилари ва илмий ходимлари;
 
- ҳарбий-академик лицейлар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва ўқитувчилари, шунингдек республика академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг бошланғич ҳарбий тайёргарлик бўйича раҳбарлари;
 
- ҳарбий-саноат комплексининг таркибига кирувчи корхоналарнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари жумласига кирадиган мутахассислари сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳарбий хизматчиларига;
 
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг:
 
- Миллий хавфсизлик хизмати институти, Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, Махсус тайёргарлик ўқув маркази, Радиоэлектрон тизимлар ва ахборот технологиялари маркази, шунингдек Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти, аҳоли ва раҳбар ходимларни тайёрлаш ҳудудий марказлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа олий ҳарбий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва илмий ходимлари;
 
- республика академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежлари маънавият ва маърифат ишлари бўйича раҳбар ўринбосарлари ва тарбиячилари;
 
- ҳарбий-саноат комплексининг таркибига кирувчи корхоналарнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари жумласига кирадиган мутахассислари сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳарбий хизматчилари ва ходимларига.
 
Пенсияларни тўлаш тўлиқ миқдорда, агар юқорида кўрсатиб ўтилган фаолият ҳарбий пенсионернинг ягона иш жойи бўлган тақдирда амалга оширилади”.

Ўз навбатида низомнинг 18-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди.
Бобур Жалолов

Теглар:Пенсионер Пенсия Нуроний 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар