...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гаровдаги Лионель Месси террорчилар қўлидан озод этилди (видео)


18:21, 28.04.2017 Олам
 5 339

Ироқ курдларининг “Пешмерга” гуруҳи Лионель Месси исмли болакайни икки йилдан буён мазах қилиб келаётган ИШИД қўлидан халос этди.

Ироқ курдларининг “Пешмерга” гуруҳи Лионель Месси исмли болакайни икки йилдан буён мазах қилиб келаётган ИШИД қўлидан халос этди.
 
Уруш вақтида ёш болаларнинг ҳаёт кечинмаларини катта ёшдаги одамлар тушуниши мушкул, лекин бу ҳолат уларнинг онгида ўчмас из қолдириши шубҳасиздир.  Бундай фикрлар 2014 йилда бўлиб ўтган ҳодиса билан ҳам исботланади, яъни ИШИД жангарилари Сингар водийсини босиб олишганида 2 ёшли чақалоғи бор оилага ҳужум уюштиришди. Жангариларнинг дунёқараши бўйича болакайнинг ота-онаси фарзандига “нотўғри исм қуйган”, яъни — Лионель Месси. Боланинг ота-онаси шунчаки аргентиналик футболчига ҳавас қилиб фарзандига унинг номини берганди.
 
ИШИД жангарилари боланинг исмини Ҳасан деб ўзгартиришни талаб қилишди ва ҳаттоки талабларини бажариш учун оила катталари устидан кулиб, маънан азоб беришди. 2016 йил октябрь ойида “Пешмерга” гуруҳи шаҳарни террорчилардан озод этди ва болакайни террорчилар қўлидан халос қилди.
 
Айни пайтда болакай қочоқлар учун ажратилган қароргоҳда яшамоқда. У ўтмишини унутишга ҳаракат қиляпти, лекин исмини айтишга ҳали-ҳануз бироз қийналади. Жангарилар қисман бўлса-да, ниятларига етишишди. Аммо ота-онаси ўғлининг исми ўзгартирилишига қарши.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Месси Гаров ИШИД Пешмерга 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!