...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш янада осон


10:02, 14.12.2016 Жамият
 5 166

“Online.mvd.uz” манзили орқали вазирлик фаолиятига доир мурожаатингизни тўғридан-тўғри йўллашингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун яна бир қулайлик яратилди. Энди фуқаролар Ички ишлар вазирлигига ортиқча оворагарчиликларсиз тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Вазирлик билан боғлиқ шикоят, ариза ва таклифларни “Online.mvd.uz” манзили орқали билдиришингиз мумкин.
 
Мамлакатимизнинг қатор ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилаётган бундай виртуал қабулхоналар иш самарадорлигини янада яхшилашга, мавжуд муаммони ўз вақтида ва тез ҳал қилишга хизмат қилади. Бу борада Бош вазир томонидан очилган виртуал қабулхона ўрнак бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан барча давлат органлари фуқаролар билан ишлаш фаолиятини янада юксалтириш мақсадида онлайн қабулхона ташкил этишлари белгиланган.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзлаган нутқида ҳар бир ташкилотда “Халқ қабулхоналари” ташкил этилиши ҳақида айтиб ўтган эди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Виртуал қабулхона Ички ишлар вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар