Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар бир овоздан бу санани маъқулладилар.
Гап шундаки, 1992 йил 8 январь санасида “Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинган. Мажлисда сенаторлар буни алоҳида таъкидлашди ва 8 январни “Прокуратура органлари ходимлари куни” деб эълон қилишга қарор қилишди.
Бундай куннинг белгиланиши ва байрам сифатида нишонланиши прокуратура органларига бўлган ишончни янада орттиради, уларга катта масъулият юкланганини яна бир бор тасдиқлайди.
Мустақиллик йилларида прокуратура органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида катта ишлар амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур.