...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Арманистонда маҳорат сабоқларини ўтказди


11:24, 13.01.2016 Спорт
 2 705

Ушбу семинарда Арманистон Олимпия қўмитаси вакили Гагик Болминян, Арманистон дзюдо федерациясининг раҳбари Вардан Васканян ва федерация бош котиби Давид Хиборян ҳам иштирок этди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Андрей Штурбабин Олимпия бирдамлиги дастури асосида Арманистонда мураббийлар учун ташкил этилган ўқув-курсини муваффақиятли ўтказди, дея хабар беради Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
 
Иккинчи (мураббийлар) ҳамда учинчи тоифа (катта мураббийлар) мураббийлари учун ўтказилган маҳорат сабоқларида терма жамоа бош мураббийи йиғилганларни қизиқтирган саволларига ҳам атрофлича жавоб берди. Тадбир давомида Халқаро дзюдо федерацияси томонидан киритилган янги қоидалар муҳокамаси, татамидаги техник ҳаракатларнинг назарий асослари юзасидан савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтди. 
 
Ушбу семинарда Арманистон Олимпия қўмитаси вакили Гагик Болминян, Арманистон дзюдо федерациясининг раҳбари Вардан Васканян ва федерация бош котиби Давид Хиборян ҳам иштирок этди.
Умида Якубова

Теглар:Дзюдо Андрей Штурбабин Олимпия бирдамлиги Арманистон Халқаро дзюдо федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!