...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг бадавлат шахслари қайси маркадаги автомобилларни минишади?


11:46, 30.11.2015 Технология
 4 407

АҚШнинг Tech Insider интернет сайти фойдаланувчиларга яқинда IT-технологиялари соҳасидаги дунёга машҳур намоёндаларнинг энг севимли автомобилларини таништирди.

Яқинда Tech Insider интернет сайти, дунёдаги техника соҳасидаги энг бадавлат инсонларнинг автомбиллари рўйхатини тузиб чиқди.

Техника магнатлари қайси маркадаги автомбилларни бошқарашни ёқтириши барчамизга қизиқ бўлса керак. Баъзи бир миллиардерлар оддийроқ машиналарни хуш кўрса, бошқалар ҳашаматли автомбиллар минишни афзал кўришади.


Apple компаниясининг ҳозирги бошлиғи Тим Кукнинг илк автомобили – Porsche Boxster бўлган, айни пайтда эса у BMW 5 Seriesга эгалик қилади.


Tesla ва SpaceX компанияси хўжайини Илон Маскнинг айтишича, қора рангли 67 Series 1 E-Type Jaguar – унинг энг севимли автомашинаси саналади.


Бир вақтлар энг бой ёш миллиардер мақомига эга бўлган Марк Цукербергнинг бир қанча автомбили мавжудлиги кўпчиликка маълум, улардан бири Acura TSX. Шунингдек, унинг гаражида 1,3 млн. АҚШ доллари турадиган Pagani Huayra супер автомобили мавжуд.


Microsoft асосчиси Билл Гейтc Porsche автомобиллари тўпламига эга. Улар орасида энг севимлиси эса – Porsche 959 sport ҳисобланади. Миллиардер бу машинани 13 йил олдин харид қилган.


Amazon раҳбари Жефф Безос ҳалигача 1996 йилги Honda Accord машинасини бошқариб келмоқда. Мазкур моделнинг нархи ҳозирги кунда 4.000 АҚШ долларига тенг.


Snapchatнинг асосчиси ва бошлиғи Эван Шпиегел ҳашаматли енгил автомобилларни ёқтиради. Унинг компанияси ўз фаолиятини янада кенгайтирганидан сўнг, ўша заҳотиёқ Ferrari автомобилини сотиб олган эди. Мазкур машина 188.000 дан 400.000 АҚШ долларигача баҳоланмоқда.


Google асосчиларидан бири Сергей Брин Tesla  қимматбаҳо машиналарни хуш кўрадиганлардан. У Teslaнинг энг сўнгги моделига эга бўлган дунёдаги тўртта инсондан бири.


Googleнинг бошқа бир асосчиси Ларри Пейж ҳам Tesla машинасини бошқаради. Уларнинг иккаласи ҳам Илон Маскнинг автомобиль ишлаб чиқариш компаниясининг дастлабки сармоячиларидан биридир.


Илк бепул мусиқа кўчириб олиш сайти ҳисобланган Napsterнинг асосчиларидан бири ва Facebookнинг биринчи президенти Шон Паркер Сан-Францискода Audi S5, Лос Анжелесда Tesla Model S автомашинасида сайр қилишни яхши кўради.


Oracle компанияси бошлиғи Ларри Эллисоннинг энг севимли машинаси – Lexus LFA 375.000 минг АҚШ долларига тенг.


Dell компютерлари компанияси раҳбари Майкл Делл бир неча автомобиллар эгасидир, шу жумладан, аллақачон ишлаб чиқарилиши тўхтатилган Hummer H2 ва Porsche Carrera GT автомбилларининг ҳам.


Facebook асосчиларидан бири Дастин Московиц 13.000 АҚШ долларига сотиб олиш мумкин бўлган камтарона Volkswagen R32 Hatchback автомашинасини бошқаради.


Microsoftнинг собиқ бошқарувчиси ва Los Angeles Clippers баскетбол жамоасининг хўжайини Стив Баллмер Ford Fusion Hybrid автомобилининг эгаси ҳисобланади.
Адиз Аҳмедов

Теглар:бадавлат шахслар автомобил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!