...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алберто Замбелли қиш арафасида баҳорги либослар намойишини ўтказди?


20:48, 28.11.2015 Жамият
 3 449

Тошкент мода ҳафталигининг 5 куни! Италиялик маҳоратли дизайнер Алберто Замбелли ўзининг баҳор-ёз мавсумига мўлжалланган либослар тўпламини тақдим этди.

Куз мавсумининг энг ёрқин тадбирларидан бири дея эътироф этилган  “Тошкент мода ҳафталиги” ҳаваскор ва профессионал дизайнерларга бир биридан бежирим ва замонавий либослардан баҳраманд бўлиш имконини яратди.



Либослар намойишининг сўнгги кунида Италиялик маҳоратли дизайнер Алберто Замбелли ўзининг баҳор-ёз мавсумига мўлжалланган либослар тўпламини тақдим этди.



Тақдимот олдидан дизайнер моделлар билан уларнинг  подиумда қандай ҳаракатланиши борасида  кичик маҳорат дарсларини ҳам ташкил этди.

 Ниҳоят катта тайёргарликдан сўнг намойиш этилган 40 дан ортиқ либослар коллекциясини кузатар экансиз унда ижодкорнинг  нозик дид билан ишланган кўплаб ижодий ишларига гувоҳ бўласиз.
  • Одатда бирор либос яратаётганимда нимадандир илҳомланаман. Ушбу коллекциямни Малилик фотографнинг ишларидан илҳомланиб яратганман. Либосларимда айнан Африка давлатининг иссиқ ҳарорати ва руҳини акс эттиришга ҳаракат қилдим. Албатта бу жараён осон кечмади. Ҳафталикда кўплаб либослар намойишини кузатдим ва менга жуда ҳам ёқди – дейди Алберто Замбелли.
  • 6 кунга мўлжалланган ушбу ҳафталик иқтидорли, муваффақиятли ва малакали мутахассисларни ўзига жалб эта олди. Айниқса, дастур доирасида ўтказилган кўплаб танловлар, дизайнерларнинг шахсий намойишлари ҳамда чет эллик мутахассисларнинг маҳорат дарслари  ёш дизайнерлар орасида янги номларни кашф этди. 30 ноябрда ҳафталик якунига бағишланган гала-fashion шоу бўлиб ўтади.
Озода Яхшиева
 

Теглар:Алберто Замбелли Тошкент мода ҳафтал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Parviz
11:26 30.11.2015

Ma'lumotlar uchun rahmat Ozoshka



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар