Билолхўжанинг қўшиғи ҳам отасиники каби оммалашармикин?
“Божалар” гуруҳи эндигина тузилган вақтларда мазкур тарона ўсмир йигит-қизлар орасида жуда оммалашган эди. Бу қўшиқ ҳозирга қадар “Божалар”нинг энг хит қўшиқларидан, десак муболаға бўлмайди. Билолхўжа Орипов ижросидаги “Жийда” ҳам оммалашиб, ўзининг иккинчи умрини бошлаб берармикин ёки муваффақиятсизликка учрайдими? Қўшиққа энг холис баҳони доимгидек мухлислар беради. Билолхўжа Орипов ижросидаги “Жийда” қўшиғини сайтнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
Эслатиб ўтамиз, Билохўжа Орипов айни дамда Успенский номидаги Республика махсус мусиқий академик лицейининг иккинчи синфида таҳсил оляпти.