Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ўтган йилдан фарқли ўлароқ бу йил 5 кунлик жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади.
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова келгуси йилнинг 9-13 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Мен сизни топгунимча” номли жонли ижродаги навбатдаги концерт дастурини тақдим этади. Куни кеча Фарруҳ Раимов билан “Куёв” номли дуэтини тақдим этган хонанда ёш ижодкорлар Ҳуршид Ҳамидов билан дуэт куйлади. Илк бор концертда жаранг сочиши кутилаётган мазкур қўшиққа клип суратга олиш ҳам режалаштирилган. Хонанда 2 декабрь куни пойтахтда “Лейли” номли қўшиғига клип суратга олдираётганини ҳам маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ўтган йили ҳам “Истиқлол” санъат саройида жонли ижродаги 6 кунлик концерт дастурини тақдим этган эди. Қизиқ, бугун даври келганлардан бири бўлган Мамазоитова концерт кунларини кўпайтириш ўрнига нега камайтирди экан?
Қамариддин Шайхов