...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди


18:53, 02.03.2017 Жамият
 4 142

2017 йил 21 февралдаг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон “Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.
 
Рўйхатдан 34 номдаги дори воситалари чиқариб ташланди, Рўйхатдаги 10 номдаги дори воситалари эса рўйхатдаги бошқа дори воситаларининг ўрнини босувчи дори воситалари сифатида кўрсатилди.
 
Дастлабки рўйхатда бўлмаган Кларитромицин, Метоклопрамид, Флуконазол, Малахит кўки, 1 фоизли спиртли эритма, Этил спирти 70 фоизли сувли эритма, Дўлана меваси,  Парацетамол, Ампициллин, доривор Алтей ёки оддий Қизилмия илдизи, Тоғрайҳон ўти, Дротаверин дори воситаларининг дорихоналарда мавжуд бўлишлиги мажбурий қилиб белгиланди.
 
Эски рўйхатдаги кўплаб бандларга ўзгартириш киритилди. Ушбу буйруқ 13 март кунидан кучга киради.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Дори Соғлиқни сақлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Zafarbek
14:15 13.03.2017

Hurmali Алишер Рўзиоҳунов. Siz oldingi ro;yxatda bo'lmagan deb sanab o'tgan dori-vositalarini barchasi dastlabki ro'yxatda bor edi. Ma`lumot berishda ko'zni ochin yozing.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар