Германия канцлери Ангела Меркель журналистни қамоқдан озод этиш тарафдори эканини билдирди.
Южел туркиядаги қамоқхонадан туриб ҳамкасбларига, унинг ёнини олган ва қамоқдан озод этилишини кутаётган инсонларга, хусусан ўзи ишлаб турган нашрга мактуб йўллади. Бу ҳақда “Euronews” хабар қилмоқда.
Айтиш лозимки, Германия канцлери Ангела Меркель Южелни ҳибсга олинишига қарши чиқиб, “Эркин журналистика ўз жойида қолиши лозим. Журналистлар ўз вазифасини бажара олиши керак. Бу сўзлар айнан Туркияда қамоққа олинган ва озод этилишни талаб қилаётган Дениз Южел ҳақида”, дея фикр билдирди.
Южелнинг мактуби Туркия Бош вазири Бинали Йилдиримнинг Германияга ташрифи ва туркиялик вакиллар билан учрашувдан сўнг чоп этилди.
Учрашувда Йилдирим Германияда истиқомат қилувчи турк фуқароларини Туркия президентининг ваколатларини кенгайтириш мақсадида ўзгартиришлар киритилиши кутилаётган референдумда уларни қўллаб-қувватлашга чақирди.