...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вице-спикер Айшенур Баҳчекапили сабаб Туркия ва Германия ўртасида низо чиқяпти


11:03, 09.12.2016 Олам
 2 660

Туркия парламенти вице-спикери Айшенур Баҳчекапили Туркияга қайтаётганида Кёльн аэропортида 45 дақиқа ушлаб қолинган эди. Туркия эса аэропортда Германия сиёсатчиларини икки соат ушлаб турди.

Кёльн аэропортида Туркия парламенти вице-спикери Айшенур Баҳчекапили паспортидаги муаммолари сабаб вақтинча ушлаб турилди, шунингдек, унга бу ҳолат учун чора кўришларини айтишган. Кельн аэропортидаги бу вазият учун Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Германия ҳукуматини танқид қилди.
 
Айшенур Баҳчекапили Туркияга қайтаётганида Кёльн аэропортида 45 дақиқага ушлаб қолинди. Бу аэропорт ходимлари унинг вақтинчалик паспортини ҳақиқий эмас, деб ҳисоблагани билан боғлиқ. Гап шундаки, Баҳчекапилининг шахсини тасдиқловчи барча ҳужжатлари солинган сумкаси Кёльнда ўғирлаб кетилган. Вақтинчалик паспортини эса Туркиянинг Германиядаги ваколатхонаси орқали олган эди.
 
Бу ҳолат Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ёқмади.
 
“Улар террорчиларни қабул қилмоқда ва мамлакатга жойлаштирмоқда,  лекин бир давлат парламенти вице-спикерини аэропортда бир неча соат ушлаб қолишади. Биз ҳам уларга худди шундай муомала қилишимиз мумкинми? Агар шундай қилсак, улар Эрдўған – диктатор, дейишни бошлайди. Агар бу воқеага алоқадор Германия амалдорларига чора кўрилмаса, Туркия ҳам худди шундай жавоб қайтаради”, деб баёнот берган Туркия раҳбари.
 
Бундан ташқари, Туркия парламенти ушбу воқеа юзасидан махсус баёнотда Германия ҳукуматини қоралаган.
 
“Haber7.com “ сайтида ёзилишича, Айшенур Баҳчекапили воқеаси учун Туркия Германияга жавоб қайтаришга ҳам улгурди. 7 декабрь куни мамлакатга киришни ёки чиқишни истаган германиялик сиёсатчилар бир қанча вақт Туркия аэропортида ушлаб турилди. Аэропортдаги паспорт назорати нуқтасига келган германиялик сиёсатчиларни текшириш ишлари атайин икки соатга яқин куттирилганидан сўнг амалга оширилган.
 
Маълум бўлишича, бу вақт давомида тўрт нафар германиялик сиёсатчи самолёт парвозидан қолиб кетган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Туркия-Германия Айшенур Баҳчекапили Кёльн аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!