...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш бекор қилиниши мумкин


18:36, 02.03.2017 Жамият
 2 655

Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик–процессуал кодекси, Жиноят-ижроия кодекси ҳамда “Судлар тўғрисида”ги ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши таклиф этилмоқда.

Аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.​
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан мутасадди идора ва вазирликлар билан ҳамкорликда давлат раҳбарининг юқоридаги фармон ижроси доирасида қўшимча чоралар қабул қилинган. Шу муносабат билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
 
Қонун лойиҳасига асосан амалдаги Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик–процессуал кодекси, Жиноят-ижроия кодекси ҳамда “Судлар тўғрисида”ги ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши таклиф этилаётган бўлиб, унда:
 
-жиноий жазолар тизимига “мажбурий жамоат ишлари”ни жорий этиш ҳамда “қамоқ” тариқасидаги жиноий жазо турини тўлиқ бекор қилиш;
 
-жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддатини 72 соатдан 48 соатга қисқартириш;
 
-қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек дастлабки терговнинг энг кўп муддатини 1 йилдан 7 ойга қисқартириш;
 
-почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш учун санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш;
 
-судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чорасини қўллаш ҳуқуқини бериш;
 
-терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институтини бекор қилиш;
 
-фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддатини 3 йилдан 1 йилга қисқартириш;
 
-вилоят даражасидаги судлар томонидан жиноят ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институти тугатилиб, тегишли суд раислари ва прокурорларнинг назорат тартибида протест келтириш бўйича ваколатларини бекор қилиш;
 
-Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҳамда Президиумининг ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бир-бирини такрорловчи ваколатларини бекор қилиш назарда тутилган.
 
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати,
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси
Полянте СВЕШНИКОВ
 
Эслатиб ўтамиз, юқорида келтириб ўтилган фармонга мувофиқ, кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар 1 апрелдан қонунчиликда кучга киради.​
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Қонун ўзгариши Олий Мажлис Суд Қамоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар