...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат! Камарларни тақинг, телефондан фойдаланманг!


11:29, 03.04.2017 Жамият
 15 687

“Ҳозирча шу ва бошқа қоидабузарликларни навбатчи инспекторлар назорат қилишяпти”.

Тошкент шаҳри кўчаларига ўрнатилган кузатув камераларига тез орада қўшимча функциялар ўрнатилади ва улар машина бошқараётган пайтда мобиль телефондан фойдаланиш ҳамда хавфсизлик камарини тақмаслик каби қоидабузарликларни аниқлайди.
 
Айни пайтда кузатув камералари фақатгина икки хил қоидабузарликни аниқлаяпти: қизил чироқдан ўтганлик ва тезликни оширганлик. Яқин кунларда мазкур камераларга бошқа қоидабузарликларни ҳам қайд этадиган қўшимча функциялар ўрнатилади.
 
“Яқин кунларда тизимда мобиль алоқа воситасидан фойдаланганлик ва хавфсизлик камарини тақмаганлик бўйича қоидабузарликларни аниқлайдиган қўшимча фнкциялар ўрнатилади. Ҳозирча шу ва бошқа қоидабузарликларни навбатчи инспекторлар назорат қилишяпти”, дейди Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ОАВ ва жамият билан алоқалар бўлими инспектори, майор Алишер Абдуқодиров.
 
Эслатиб ўтамиз, пойтахт кўчаларига ўрнатилган 115та чорраҳадаги 883та камера туну кун ишлашда давом этмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Кузатув камералари Чорраҳа Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар