Йўл транспорт ҳодисаси содир этилишида гумонланаётган “Lacetti” автомашинаси ҳайдовчиси ушланган.
Ҳайдовчи икки нафар пиёдани уриб юбориб, сўнг қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган бошқа Lacetti автомашинасига урилган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида икки фуқаро вафот этган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, Йўл транспорт ҳодисаси содир этилишида гумонланаётган Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.