Бугун, 15 апрель куни актриса ва хонанда Дилфуза Исмоилова хонадонида ҳам чақалоқ дунёга келди.
Бугун, 15 апрель куни актриса ва хонанда Дилфуза Исмоилова хонадонида ҳам чақалоқ дунёга келди. Хонанданинг кенжа ўғли Сарвар ўғилли бўлди. Бу ҳақда хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Янги туғилган чақалоқ Дилфуза Исмлилованинг тўртинчи набираси. Хонанданинг икки ўғил ва бир қизи бор. 2016 йилнинг 1 август куни ўғли Сарвар қиз фарзандли бўлганди. Қизалоққа Фарангиз деб исм қўйилди.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Дилфуза Исмоиловани яна бир бор набирали бўлгани билан муборакбод этамиз. Айни дамда бувилик гаштини сураётган хонанданинг келгусидаги ижоди ҳам шунга яраша бўлади, деб умид қиламиз.