Полицияси вакилининг айтишича, чақалоқ муддатидан анча олдин, яъни 7,5 ойлигида туғилган.
Ҳиндистон полицияси пассажирларни бирма-бир сўроққа тутгач, чақалоқни дунёга келтирган аёл аниқланди. У 19 ёшли, ҳали оила қурмаган қиз эканлиги маълум бўлди. Аёл Жанубий Кореяга учишни режалаштираётган бўлган. Даслабки сўроқ жараниёда унинг таэквандочи эканлиги аён бўлди.
Ушбу самолёт Ҳиндистоннинг шимолий шарқидаги Гуваҳати шағридан Деҳлига парвозни амалга оширганди. Ҳаво лайнерининг манзилга етишига бир неча дақиқа қолганида экипаж кузатувчиларидан бири ҳожатхонага кирган. У ерда эса чақалоқни кўриб, зудлик билан аэропортдагиларга хабар берган.
Аэропорт полицияси вакилининг айтишича, чақалоқ муддатидан анча олдин, яъни 7,5 ойлигида туғилган. Ҳозирда суриштирув ишлари кетмоқда. Чақалоқни туққан қизнинг оиласидагиларга хабар берилган. Ёш она эса ҳомиладорлигидан бехабар эканлигини айтиб, бошқа саволларга жавоб бермаяпти.