...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДХХ ва прокуратура миллонлаб маблағни ўзлаштирган мансабдорни қўлга олди


18:53, 04.05.2018 Жамият
 18 913

Гумондор ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Фарғона вилояти архив иши ҳудудий бошқармасининг Қува туман давлат архиви директори Гулноза Мамажонова пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
Маълум бўлишича, М.Холматова туман архивига мурожаат қилиб, уй-жой қуриш учун бувиси номига қабул қилинган қарорни қариндошлари даъво қилмасликлари мақсадида отаси А.Бекмирзаевнинг номига чиқарилган қарордан кўчирма тайёрлаб беришни сўрайди.
 
Архив директори Гулноза Мамажонова бундай “мижоз”ни қўлдан бой бергиси келмади. Таъмагирлик йўлини тутиб, қарордан кўчирма тайёрлаб бериш учун 300 доллар талаб қилди.
 
М.Холматова бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза билан мурожаат қилади.
 
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Қува тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Г.Мамажонова ўз хизмат хонасида 250 АҚШ доллари ва А.Бекмирзаевнинг фуқаролик паспортини олганида ушланди.
 
Афсуски, Г. Мамажонованинг нафси ҳакалак отганлардан экан. Молия ходимлари Қува туман давлат архиви томонидан пуллик хизматлар ҳисобидан тушган пул маблағларининг қонунийлиги, тўғри ва тўлиқ ундирилганилиги ва қатъий белгиланган меъёрларга риоя этилганлиги юзасидан ўтказилган текширишда ҳам бир қатор ноқонуний ҳолатлар аниқланди.
 
Таъкидланишича, Г.Мамажонова 2015-2017 йиллар давомида ер участкалари ажратиш, хонадонларни хусусийлаштириш, эгалик ҳуқуқини аниқлаш бўйича ижроия қўмиталари, ҳокимлар, судлар, нотариал идоралар қарорлари ва ҳужжатлари бўйича 832 ҳолатда архив маълумотларидан берилган архив кўчирмаларини, ҳар бир кўчирма учун тўланиши лозим бўлган 61 минг 649 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўзлаштирган.
 
Ўз қилмишини яшириш мақсадида ташкилотнинг рўйхатга олиш китобига ушбу кўчирмалар иш ҳақидан экани, яъни давлат божи ундирилмайдиган кўчирмалар эканлиги ҳақида сохта маълумотларни киритган.
 
У мазкур мулкий турдаги кўчирмаларга қалбаки чиқиш рақамларини қўйиб, жами 51 миллион 291 минг 968 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўзлаштириб юборган.
 
Шунингдек, 2015-2017 йиллар давомида худди шу иш билан жами 2 миллион 499 минг 234 сўм миқдордаги пул маблағларини растрата қилиш йўли орқали талон-тарож қилгани аниқланган.
 
Жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди томонидан Г.Мамажонованинг қилмишларига яраша жазо тайинланди.
Темур Назаров

Теглар:архив поражўрлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар