...
МЕНЮ
ONLINE TV

Депутатлар Жиззахда бўлиб, ночор аҳолига ёрдам қўлини чўзмоқда. Электр муаммоси ҳам ҳал этишилиши мумкин


18:08, 06.03.2017 Жамият
 4 122

Якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ўттиздан ортиқ ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун кредит олишга амалий ёрдам кўрсатилган.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили  доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг  ҳудудларда аҳоли билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.  
 
Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги маҳаллаларда давом этаётган ўрганиш ва таҳлил жараёнларида парламентдаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Алишер Қодиров ҳам иштирок этмоқда. 
 
Аҳоли билан учрашувлар жараёнларида аниқланаётган айрим камчиликлар бевосита жойида бартараф этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Уяс қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Мирзаевнинг касаллиги жиддий бўлиб,  вилоят миқёсида тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти йўқ эканлиги аниқланган. Оиланинг ночор аҳволини ҳисобга олиниб, кўриб чиқиш ва маслаҳат бериш учун Республика Пулмонология Марказидан мутахассис ажратиш сўралган.
 
Якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ўттиздан ортиқ ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун кредит олишга амалий ёрдам кўрсатилган.
 
Тумандаги узоқ муддат давомида электр энергияси таъминоти ўчишига доир муаммолар таҳлил этилиб, ушбу муаммони республика даражасида ҳал этиш зарурияти аниқланган ва тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ депутатлик сўрови расмийлаштирилган. 

Теглар:Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Парламент назорати Депуптатлар билан учрашувлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар