
Давлат органлари жамоатчилик кенгашлари фаолиятига оид нормаларни белгилаш назарда тутилмоқда.
Хабарингиз бор, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси кенг омма муҳокамасига тақдим этилди.
Унда келтирилишича, Давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашнинг қўшимча механизмларини жорий этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.
Қонуннинг дастлабки лойиҳасига кўра, давлат органларининг веб-сайтларига улар томонидан амалга оширилаётган бюджет харажатлари ҳақида тўлиқ маълумотларни жойлаштириш мажбурияти юкланади.
Қолаверса, давлат органлари жамоатчилик кенгашлари фаолиятига оид нормаларни белгилаш назарда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури муҳокамаси жорий йилнинг 15 январига қадар давом этади.