Террорчилар қўл остидаги ҳудудларда хорижий телеканаллар тақиқлаб қўйилди.
ДАИШ террористик ташкилоти босиб олинган ҳудудларда ахборот устидан назоратни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Жангарилар сунъий йўлдошлар орқали эфирга узатиладиган хорижий телеканалларни ахлоқсизликда айблаб тақиқлаб қўйяпти. Улар хорижий телеканалларни томоша қилиш имконини берувчи антенналарни “шайтоннинг қуроли” деб аташяпти. Бу ҳақда The Mirror нашри маълум қилмоқда.
Террорчилар назорат қилаётган ҳудудларда сунъий йўлдош узатадиган ахборотларни сотиш, сотиб олиш, айирбошлаш ва реклама қилиш ҳам тақиқлаб қўйилди. Баъзи маълумотларга қараганда, жангарилар хонадонларга бостириб кириб, хорижий ахборотларни ўқиш ва кўришга хизмат қилувчи барча қурилмаларни бузиб ташлаяпти.
Террорчиларнинг фикрича, сунъий йўлдош телеканаллари инсонларни ножўя ҳаракатларга даъват қилади. Улар бузуқлик манбаси ва шайтоннинг қуроли ҳисобланади, деб бонг урмоқда жангарилар.

Адиз Аҳмедов