Террорчилар Мосулда мунтазам равишда тарихий ёдгорликларга зарар етказмоқдалар.
ДАИШ террористик ташкилоти жангарилари Ироқнинг Мосул шаҳрида жойлашган икки минг йиллик меъморий ёдгорлик “Худо дарвозаси”ни бузиб ташладилар. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.
Мазкур дарвоза қадимий оссурияликлар шаҳри Ниневияга кириш йўли ҳисобланган. Ниневия ўз даврининг энг катта шаҳарларидан бири бўлган.
Маълумотларга кўра, террорчилар дарвозани бузиш учун ҳарбий техникадан фойдаланганлар. ДАИШ жангарилари Ниневия шаҳри деворларининг бир қисмини бузиб, тош блокларни сотганлар.
Террористлар эгаллаб олган ҳудудлардаги тарихий обидалар, ёдгорликлар мунтазам яксон қилиниб келинмоқда. Масалан, 2015 йилннг февралида ДАИШ Мосул музейи, қадимий ҳайкалларнинг бузилиш жараёнини ўзида акс этган видеоларни тарқатган эди. Бундан ташқари, террорчилар Мосулда 100 мингдан ортиқ тарихий китобларни ёқиб, масжид, черков ва ибодатхоналарнинг кулини кўкка совурдилар.
ДАИШ Суриянинг Пальмира шаҳрида ҳам бузғунчилик ишларини олиб бориб, тарихий ёдгорликларга жиддий зарар етказган эди.

Руслан Сулаймонов