...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Мосулдаги тирик қалқонлар, вафот этган канцлер ва кетаётган Роналду


09:13, 17.06.2017 Олам
 4 989

Криштиану бу ҳақда “Реал” президенти Флорентино Пересни ҳам огоҳлантирди.

1. Кеча, 16 июнь куни Россиянинг Ростов шаҳрида икки автобус ва енгил автомобиль иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган, 32 киши жиддий жароҳат олиб, шифохонага етказилган. Маълум бўлишича, ЙТҲ маҳаллий вақт билан тахминан 11:30 ларда, автобуснинг бошқа автобусга йўл бўшатмагани сабаб келиб чиққан. Ҳозирда воқеа жойида қутқарув ҳизмати ходимлари иш олиб боришмоқда.
 
2. Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Испания суди томонидан солиқларни вақтида тўламасликда айбланиб, оғир жазога тортилиши мумкин. Маълум бўлишича, Роналду ушбу айблов сабаб “Реал”дан кетишни режалаштирган. Криштиану бу ҳақда “Реал” президенти Флорентино Перес ҳамда Португалия терма жамоасидаги дўстларига маълум қилиб, “Реал”дан кетишини шахсан тасдиқлаган.
 
3. Бугун, 17 июь куни БМТнинг Ироқдаги вакили Бруно Геддо Ироқнинг Мосул шаҳрида 100 минг киши ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан тирик қалқон сифатида ушлаб турилганини тасдиқлади.
 
“100 мингдан ортиқ фуқародан Мосулда тирик қалқон сифатида фойдаланишмоқда. Шунингдек, шаҳар фуқаролари сувсиз, овқатсиз, электр қувватисиз яшаб, жуда ҳам қийналишмоқда”, дейди Бруно Геддо.
 
4. Германиянинг биринчи канцлери Гельмут Коль кеча, 16 июнь куни 88 ёшида Людвигсхафене-ам-Райндаги уйида вафот этди. Маълумот учун, Коль 1982-1988 йиллар давомида Германия ҳукуматининг бош раҳбари лавозимида иш олиб борган. Унинг иш фаолиятидаги амалга оширган эсда қоларли ишларидан бири бу иккига бўлинган Германияни бирлаштиргани ҳисобланади. Гельмут Коль 1991 йил Германиянинг биринчи канцлери сифатида мамлакат бошқарувини қўлга олган.
 
5. Бугун, 17 июнга ўтар кечаси АҚШ президенти Дональд Трамп Барак Обаманинг Вашингтон ҳамда Гавана ўртасидаги сиёсий муносабатларни яхшилаш ҳақидаги Куба билан тузилган бир томонлама шартномани бекор қилди. 
 
“Аввалги маъмурият томонидан тузилган Куба билан бир томонлама битимни бекор қиламан ва бу қарор тезлик билан амалга ошади”, дейди Доналд Трамп.
 
Шунингдек, Трамп Кубани Шимолий Кореяга қурол-аслаҳа сотишда ва Венесуэладаги вазиятни издан чиқаришда кўмаклашишда айблади.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Куба дипломатик алоқаларни 1961 йилда узганди. Кейинчалик Вашингтон Кубага нисбатан савдо-иқтисодий соҳа бўйича муносабатларни қайта тиклашни таклиф қилганди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Россия Ростов Реал Роналду Мадрид БМТ ИШИД Ироқ Мосул Гельмут Коль Германия канцлер АҚШ Дональд Трамп Куба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!