Қурбон бўлган одамлар ИШИД жангарилари ва ҳукумат ҳарбийлари ўртасидаги курашлар оқибатида ҳалок бўлишган.
Қурбон бўлган одамлар ИШИД жангарилари ва ҳукумат ҳарбийлари ўртасидаги курашлар оқибатида ҳалок бўлишган. Ҳозирда вайроналар остидаги жасадларини қидириш ишлари давом этмоқда.
Мосул шаҳри 10 июль куни жангарилардан халос бўлди. Ироқ Қуролли кучлари бош қўмондони, бош вазир Ҳайдар ал-Ободий Мосулда ИШИД террорчилик гуруҳи устидан ниҳоят ғалаба қозонилгани ҳақида эълон қилган эди. Бу уруш 3 йилдан буён давом этганди.