21 декабрь куни "Истиқлол" санъат саройида "Эътироф-2015" миллий мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур маросимда бу йил номинациялар сони биттага ортиб, жами 27 тани ташкил этяпти.
Мукофотга лойиқ номзодларни мамлакатимизнинг таниқли санъат арбоблари – санъаткорлар, бастакорлар, журналистлар, спорт усталаридан ташкил топган жами 40 кишилик ҳайъат аъзолари аниқлаб беради.
Сиз кимга овоз берасиз? “Эътироф-2015” мукофотига кимлар лойиқ? www.qalampir.uz сайти орқали овоз беринг. Унутманг, сизнинг овозингиз аҳамиятсиз!