Ўтган йил билан солиштирганда террористик гуруҳнинг даромади учдан бирга қисқарган.
Тадқиқот марказининг таҳлилига кўра, террористик гуруҳининг март ойидаги даромади 56 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Ўтган йилда ўрталарида эса бу кўрсаткич 80 миллион АҚШ долларига тенг эди. Ўтган йил билан солиштирилганда ДАИШ назоратидаги ҳудудларда нефть заҳираси 33 мингдан 21 минг баррелгача қисқарди. IHS’нинг ёзишича, бир қатор нефт конлари авиазарбалар натижасида вайрон бўлган.
2014 йилнинг ўрталаридан буён ДАИШ ўз назорати остидаги 22 фоиз ҳудудни йўқотди ва аҳолидан йиғиладиган солиқ миқдори 9 миллиондан 6 миллион долларга тушиб қолди.
Тадқиқот марказининг маълумотларига кўра, террористик ташкилот даромадининг 50 фоизи тижорат фаолияти билан шуғулланадиган одамлардан олинадиган солиқлар ва ер-мулкларни мусодара этишдан келиб тушади. Нефть савдоси даромаднинг 43 фоизи ташкил этади. Қолган 7 фоизни эса террорчилар наркотика савдоси, тарихий буюмларни сотиш ва бошқа манбалардан оладилар.