...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда самолёт бортида арабча гапирган йўловчи парвоздан олиб қолинди


13:36, 18.04.2016 Олам
 3 480

Келиб чиқиши ироқлик бўлган йўловчи 2010 йилда АҚШга келган.

“Southwest Airlines” авиакомпанияси парвоз олдидан йўловчи талаба араб тилида гапиргани учун ёнидаги йўловчи қўрқиб кетган ва талаба самолёт бортидан тушириб юборилди. Калифорния университетининг 26 ёшли талабаси Ҳайрулдин Маҳзуми 2010 йилда Ироқдан АҚШга муҳожир бўлиб келган. У Лос-Анжелесдан Окландга учмоқчи бўлганида юқоридаги ҳолат юз берди. Бу ҳақда “The Independent” хабар бермоқда.

Маҳзуми парвоздан олдин, Бағдоддаги амакисига Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун қатнашган кечада иштирок этгани ҳақида айтмоқчи бўлиб қўнғироқ қилган.

“Мен бўлган воқеадан жуда хурсанд эдим ва бу ҳақда амакимга гапириб бериш учун унга қўнғироқ қилдим”, дейди ироқлик муҳожир. Маҳзумига яқин турган йўловчи аёл араб тилидаги суҳбатни эшитган ва ўз ўрнини тарк этиб, самолёт бортининг олд қисмига бориб ўтирган.

“У менга тикилиб қарашда давом этарди ва мен гап нимада эканлигини билмасдим. Кейин у нега менга тикилиб қараб ўтирганини тушундим”, дейди Маҳзуми.

Йўловчи аёл авиакомпания ходимларига Маҳзумининг телефондаги суҳбатида худкуш террорчилар ишлатадиган баъзи сўзлар қулоғига чалинганини айтади. Шундан сўнг, “Southwest Airlines”нинг араб тилида гапирувчи ходими Маҳзумидан, нима учун бу тилда гапиргани ҳақида сўрайди ва уни хавфсизлик ходимига топширади. Ироқлик талабанинг айтишича, авиакомпания ходими унга худди ҳайвонга муаомала қилгандек муносабатда бўлган.

Вазият тўлалигича ўрганилиб чиқилгач, талабанинг айбсизлиги аён бўлди. Мазҳзуми авиакомпания ундан айтилган гаплар учун шунчаки узр сўрашини хоҳлайди, холос. Талабанинг айтишича, у ва унинг оиласи бошдан кечирган мусибатлар шусиз ҳам етарли ва бундай ҳолатлар эса ёмон хотираларни эслашга мажбур этади.
Руслан Сулаймонов 

Теглар:АҚШ Аэропорт Southwest Airlines 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!