...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонандалар Зиёда, Руҳшона ва Нигора фарзанд кутишяпти


12:50, 18.04.2016 Шоу-бизнес
 21 325

Ишончли манбаларимиз берган маълумотларга қараганда нафақат Зиёда Қобулова, балки хонанда Руҳшона ҳам фарзанд кутаётган эмиш.

Кун сайин ижоди янги босқичга кўтарилаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобулова ўзбек шоу-бизнесининг ҳам саҳнада, ҳам оилада ўз ўрнини топган ижодкор аёлларидан бири. Яқинда хонанданинг яна фарзанд кутаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Биз бу янгиликни тасдиқлаш учун Зиёданинг ижодий жамоаси билан боғландик. Гўшакни кўтарган маъмур Зиёданинг фарзанд кутаётгани билан боғлиқ хабарларни тасдиқлади.

Ишончли манбаларимиз берган маълумотларга қараганда нафақат Зиёда Қобулова, балки хонанда Руҳшона ҳам фарзанд кутаётган эмиш.

Маълумот учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда 2013 йилнинг октябрида ўғилли бўлган эди. Хонанда Руҳшонанинг қизи эса 2015 йилнинг 6 сентябрида дунёга келган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввал “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг фарзанд кутишаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Теглар:Руҳшона Нигора Исмоилова Ойбек ва Нигора Зиёда Қобулова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мохира
13:16 22.04.2016

Сизга гапингизга қўшиламан аноним. Аввалом бор Зиёда, Рухшона ва Нигорахонлар табриклайман. Шоу бизнесда сизларнинг алоҳида урнингиз бор. Бошқа хонандалар каби ярим-яланғоч расмларга тушиб хар хил сайтларга жойламайсиз. Шунинг учун хам хурматингиз бор. Лекин шартмиди бу янгиликни хаммага айтиш? Бундан 35-40 йил илгари оналаримизни, холаларимизни ва қўшни аёлларни эслайман, улар чакалокни олиб келишганида билардик. Кенг кўйлак кийишарди, кам кучага чикишарди. ва янгилик халида айтишга уялишар эди. Нега хозирги ўзбек аёллари уялмайди бундан????? Хаё ва ибо қаёққа қараб кетмоқда?????


аноним
14:25 18.04.2016

бу Қалампирчилар жуда қизиқ эканде. ха эри бўлгандан кейин фарзандли бўлиш табиийку, шуниям оммага айтиш шартми. Авваллари чақалоқ эсон-омон туғилсин деб бировларга билдиришмаган, хозирчи токсикоз бўлгани борми, капилница олиб касалхонада ётгани борми расмга тушириб инстаграмга қўйишади. Ўзбек аёллари азалдан иболи хаёли бўлганликлари сабабли хомиладорлик пайтларида ўз дадасидан уялиб қизлик уйига хам кам боришган, хозирчи болалик бўлиш қийин бўлиб қолганми дарров рекламадай айтишади. Қизчалар эсон-омон бағрига боссин майли.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!