...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДАИШ ўғирлаб кетилган 300 кишидан 175 тасини қатл қилди


16:17, 08.04.2016 Олам
 4 246

Al Badia Cement заводининг 175 нафар ходими вафот этди

Дамашқ шаҳридан ўғирлаб кетилган 175 нафар ишчи ходимлар ДАИШ жангарилари томонидан ваҳшийларча қатл қилинди, деб “Vistanews.ru” ёзмоқда.
Бу ҳақда Сурия армияси аскарлари хабар топишган.

Бундан бироз вақт аввал Reuters ахборот агентлиги интернет орқали ДАИШ томонидан Дамашқ шаҳри яқинида жойлашган Al Badia Cement заводининг 300 нафар ишчиси ўғирлаб олиб кетилгани ҳақида ёзганди.

Бугун эса террористик гуруҳ жангарилари томонидан асирга олинган 300 кишидан 175 нафари ўлдирилганлиги маълум бўлди. Суриялик ҳарбийларга етиб келган маълумотларга кўра, террористлар “байрамона қатл” уюштириб, уларни бирма-бир ўлдиришган.
Умида Якубова

Теглар:ДАИШ террорист Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!