...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова турмушга чиқяпти?!


14:49, 08.04.2016 Кино
 23 360

Шаҳзода Муҳаммедова бугун ижтимоий тармоқларга келин кўйлак танлаётгани тасвирланган суратни жойлади.

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова доим эътибор марказидаги шоу-бизнес вакилларидан бири бўлиб келган. У ҳақидаги миш-мишларни-ку айтмаса ҳам бўлади. Актрисанинг бугун тонгда ижтимоий тармоқларга жойлаштирган сурати яна янги гап-сўзларга сабаб бўлди.

Навбатдаги суратда Шаҳзода Муҳаммедова келинлар либосида намоён бўлган. Билишимизча, бу сурат келин кўйлаклари дўконида олинган. Актриса эса сурат тагига изоҳ шаклида “юракча” белгисини қолдирган.

Бундан бироз аввал ёш актёр Азамат Аҳроров актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг қўлини сўрагани, совчи жўнатгани ҳақида хабар берган эдик. Актриса бу хабарни тасдиқлаб, Азаматнинг таклифига ҳали рози бўлмаганини, ўйлаб кўриш нияти борлигини айтганди. Шаҳзода Муҳаммедованинг келин кўйлакдаги сурати ижтимоий тармоқларда тўй билан боғлиқ гап-сўзларнинг яна аланга олишига сабаб бўлмоқда. Актрисанинг кўпчилик мухлислари унга келинлик либоси жуда ярашганини айтиб, тўй билан табриклашмоқда. Биз эса Шаҳзода Муҳаммедова билан боғландик.

“Ўзим ҳам шу сурат масаласида қўнғироқ қиласизлар, деб ўйлагандим. Ортиқча шов-шувларга ўрин йўқ. Яқинда “Топ дизайнер” кўрсатувида иштирок этишим керак. Шу кўрсатув учун либос танлаш жараёнида суратга тушиб, уни Instagram’га жойладим, холос. Агар тўйим белгиланса, ўзим хабар бераман”, – дейди актриса.  

Теглар:Шаҳзода Муҳаммедова Азамат Аҳроров Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Принцесса
20:44 08.06.2016

Бахтли булсин


Hilola
09:00 26.04.2016

Bu hayratlanarli narsa emas aslida


Мухлис
07:55 11.04.2016

Баъзи актриса ёки хонандаларимиз учун келин кўйлакни қадриям қолмадида, клип ёки бирор дастур учунам келин кўйлак кийишяпти, энди бу кўйлакни келин кўйлак демасаям бўлаверадиган бўлиб қолди, яна интернетга худди тўйи арафасида кўйлак танлаётгандай қилиб кўрсатишади кейин мухлислар "фалончи турмушга чиқяптикан" деган овозалар тарқатади, буям бир пиарда ўзини реклама қилгиси келса нима қилсин, баъзи инсонлар оммани диққат марказида бўлишни исташади, келин кўйлак кияверишса умрида бир марта бўладиган тўйида бу кўйлакни кийганда ўзгача бир хисларам бўлмасаям керак



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!