Ҳалокат сабаблари ҳозиргача номаълум.
Хитойнинг Цзянси провинциясидаги Нинду уездида автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида 5 киши вафот этди, деб ёзади ria.ru нашри Синьхуа агентлиги маълумотларига таяниб.
Ҳалокат чоғида автобуснинг ичида 44 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг 5 таси воқеа жойида нобуд бўлди, 7 нафари эса турли тан жароҳатларини олган. Улар зудлик билан яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Айни вақтда автобуснинг нима сабабдан ағдарилиб кетгани номаълум. Воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Умида Якубова