Қизиқарли кечган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида жамоалар кучли ҳужумлар уюштириб гол уришга ҳаракат қилишди.
Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ҳужум уюштирган Германия терма жамоаси 5 дақиқада ҳисобни очишга эришди. Гол Ларс Штиндль номига ёзилди.
Биринчи бўлим охирларида австралияликлар ҳисобни тенглаштиришди. Голдан сўнг ҳушёр тортиб, учрашув назоратини қўлга олган Германия терма жамоаси Дракслернинг пенальтидан киритган голи эвазига яна ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Иккинчи таркиб билан Россияга ташриф буюрган германияликлар 48-дақиқага келиб, яна бир тўп фарқи билан Австралиядан олдинга ўтиб олишди. Ҳужумларга зўр берган “яшил қитъа” вакиллари 56-дақиқага келиб, ҳисобни қисқартиришди. Қизиқарли кечган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида жамоалар кучли ҳужумлар уюштириб гол уришга ҳаракат қилишди.
Аммо ўйин сўнгига қадар шу ҳисоб сақланиб қолди ва амалдаги жаҳон чемпионлари мусобақадаги илк ўйинларида ғалабани қўлга киритишди.
Конфедерациялар кубоги, 1-тур
“В” гуруҳи
Австралия – Германия 2:3 (1:2)
Голлар: Том Рогич (41), Томи Журич (56) - Ларс Штиндль (5), Юлиан Дракслер (44, пенальти), Леон Горецка (48).
Австралия: Райан, Дегенек, Бехич, Райт, Миллиган, Леки, Юрич (85, Тим Кэйхилл), Муй, Сэйнсбери, Луонго (46, Робби Круз), Рогич (68, Тройси Жеймс).
Бош мураббий: Анге Постекоглу.
Германия: Лено, Киммих, Рюдигер, Мустафи, Хектор, Дракслер, Руди, Горецка, Брандт (61, Никлас Зюле), Штиндль (77, Эмре Жан), Вагнер (58, Тимо Вернер).
Бош мураббий: Йоахим Лёв.
Огоҳлантиришлар: Трент Сейнсбари (62) - Леон Горецка (55).
Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Юлиан Дракслер.