Қутқарув отрядининг қутқарувчилари воқеа жойига етиб келиб, Cobalt автомашинаси салонидан икки фуқарони сақлаб қолишди.
Хабардан сўнг тезкорлик билан Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасига етиб борган тезкор ходимлар Cobalt автомашинаси ичида икки фуқарони машинадан чиқариб олишади.
Автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва автомашина йўл четидаги дарахтга бориб урилган, натижада автомашина кузовига жиддий шикаст етган. Шу сабабли унинг салонида бўлганлар ўзлари ташқарига чиқа олишмаган.
Қутқарув отрядининг қутқарувчилари Cobalt автомашинаси салонида қисилиб қолган фуқаролар Р.М ва М.М ни зудлик билан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олишди ва уларни тиббиёт ходимларига топширишди.