...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суд вақтида заҳар ичган генерал Пральяк вафот этди


09:31, 30.11.2017 Олам
 3 382

Врачлар Суд мажлисида заҳар ичган генерал Пральякнинг ҳаётини сақлаб қолиша олмади. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай у вафот эди.

Кеча Гаага Ҳарбий трибуналида хорватиялик генерал Пральякнинг суд мажлисида заҳар ичгани тўғрисида хабар берган эдик.
 
Врачлар Суд мажлисида заҳар ичган генерал Пральякнинг ҳаётини сақлаб қолиша олмади. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай у вафот эди. Хўш генерал Пральяк аслида ким эди?
 
Пральяк 2013 йилда Халқаро трибунал томонидан Хорватия-Босния урушида инсониятга қарши жиноят содир қилганликда айбланиб, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Пральяк 1945 йилнинг январида туғилган. 1971 йилда Загреб университетининг фалсафа йўналиши бўйича тамомлаган. Бир йил ўтиб Театр, кино ва телевидения академиясини тугатиб, фалсафа ва социология фанидан дарс берган.
 
1970 йилдан 1980 йил оралиғида бир қанча ҳужжатли фильмларни суратга олган. 1991 йилда Югославия парчаланиб кетгандан сўнг, Пральяк кўнгилли равишда Хорватия республикасининг қуролли кучлари сафига қўшилган. 1993 йилда Республиканинг Мудофаа вазирлиги вакили бўлган.
 
Уруш давомида Праляк хорватиялик кўнгиллиларга, Хорватия мудофаа кенгаши штабига раҳбарлик қилган. 1993 йил жанговар ҳаракатлар давомида Мостареда шаҳар рамзи ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси мулки рўйхатига киритилган Эски кўприкнинг бузилишида Пральяк ва у раҳбарлик қилган жанговар гуруҳни айблашган. Пральякка бундан ташқари ҳам айбловлар қўйилган. Пральяк ўзига қўйилган барча айбловларни рад этиб келган
Обил Сафаров

Теглар:Халқаро трибунал Гаага Пральяк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!