...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чиқинди тўплаш шохобчалари тадбиркорларга бириктирилади


13:06, 22.05.2018 Жамият
 2 222

Жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари оммавий шартномалар асосида кўрсатилади.

Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик
 
Ушбу қарорга кўра, эндиликда жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари оммавий шартномалар асосида кўрсатилади.
 
2018 йил 1 августдан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун туман ва шаҳар ҳудудлари тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида чиқинди тўплаш шохобчаларида лозим даражадаги тозаликни таъминлаш, шунингдек, маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралаш шарти билан бириктириб берилади.


 
Шунингдек, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида бириктириб бериш фақат танлов асосида, ноль ставкадан бошланувчи электрон аукцион йўли билан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади.
 
Жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари оммавий шартномалар асосида кўрсатилади.

Теглар:Чиқиндилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар