...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гватемалада чиқинди уюмлари сабаб 4 киши вафот этди


11:42, 28.04.2016 Олам
 2 494

Кутилмаганда содир бўлган ушбу ҳалокат оқибатида 15 киши жароҳатланди.

Гватемала пойтахтидаги чиқиндилар тўпланадиган йирик майдонларнинг бирида тоғдек уюлиб кетган чиқиндиларнинг кўчиш ҳолати кузатилди. Натижада 15 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олди, 4 киши вафот этди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда. Чиқиндилар тагида қолганлар орасида 5 нафар полиция ходими ҳам бор, ҳозирча улар бедарак йўқолган деб айтилмоқда.
 
Маҳаллий ҳукумат вакилларининг фикрларига кўра, чиқиндилар сақланадиган мазкур ҳудудда бундан аввал ҳам шундай кўчкилар содир бўлган. Биринчи кўчкидан сўнг, бу ер хавфли ҳудуд деб эълон қилинганди. Олиб борилган хавфсизлик ишлари натижасида, тахминан 1000 киши бу ҳудудни тарк этган. Ҳозирга қадар чиқинди уюмлари тагида қолиб кетганларни қидириш ва қутқариш ишларига 250 киши жалб қилинган. Улар орасида ўт ўчирувчилар ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари ҳам бор. 
Умида Якубова

Теглар:Чиқиндилар Гватемала 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!