...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда чиқиндихона газидан электр энергияси олинади


21:23, 22.11.2017 Жамият
 2 560

Тошкент чиқиндилари корейс технологияси асосида қайта ишланади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси делегацияси аъзолари Корея Республикасига ташрифи доирасида “Sejin G&E Co. Ltd” компанияси вакиллари билан Ансан шаҳридаги чиқиндиларни қайта ишловчи “Ansan Recycling Center” корхонасига ташриф буюрдилар. Бу ҳақда Жаҳон ахборот агентлиги хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, корхона қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш билан шуғулланиб, Ансан шаҳри аҳолисига хизмат кўрсатади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлашнинг йиллик ҳажми 15 минг тоннани ташкил этади.
 
Корхона қаттиқ маиший чиқиндиларнинг 80 фоизгача бўлган фойдали компонентларини саралаш имконини берувчи замонавий технологиялар билан таъминлангани айтиб ўтилган.
 
Учрашув давомида томонлар келгусидаги ҳамкорлик бўйича ўзаро фикр алмашиб, компания раҳбарияти Ўзбекистон Республикасида чиқиндиларни комплекс бошқариш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаган.
 
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “Sejin G&E Co. Ltd” компанияси ўртасида қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган Тошкент шаҳар полигонида чиқиндихона газини қайта ишлаб, ундан электр ва иссиқлик энергиясини олиш технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқишни кўзда тутувчи меморандумни имзолаш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 50–60 млн АҚШ доллари экани маълум қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Корея Республикаси Чиқиндиларни қайта ишлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар