...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга боради


20:12, 17.11.2017 Жамият
 2 931

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон–Жанубий Корея бизнес форумида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев 22–25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида эълон қилинган.
 
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 2017 йил 22–25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади.
 
Олий даражадаги музокараларда ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.
 
Давлат раҳбари, шунингдек, Миллий Ассамблея Спикери ва Корея Республикаси Бош вазири билан учрашади, икки давлатнинг етакчи иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари иштирокидаги Ўзбекистон–Жанубий Корея бизнес форумида иштирок этади.
 
Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Президентларининг Стратегик шерикликни ҳар томонлама ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга доир кўплаб ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, тижорат келишувлари ва шартномалари имзоланиши кутилмоқда.
 

Теглар:Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Мун Чжэ Ин Ўзбекистон–Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар