...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна бир собиқ корейс президенти узоқ муддатга “кесилди”


13:02, 05.10.2018 Олам
 3 482

У ҳам худди Пак Ин Хе каби коррупцияда айбдор деб топпилди.

Бугун, 5 октябрь куни собиқ Корея Республикаси президенти Ли Мён Бак 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда BBC интернет нашри хабар бермоқда.
 
Хабарга кўра, собиқ президент коррупцияда айбдор деб топилган. Сеул суди баёнотига кўра, Ли Мён Бак мансабини суистеъмол қилиш, давлат маблағини ўзлаштириш ҳамда порахўрлик жиноятларини содир этган.
 
Собиқ президент 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилишдан ташқари, 13 миллион вон (11,5 милллион АҚШ доллари) миқдорида жаримага ҳам тортилган.
 
Маълумот учун, Ли Мён Бак 2008-2013 йилларда Корея Республикаси президенти сифатида фаолият юритган.
 
Эслатиб ўтамиз, Корея Республикасининг яна бир собиқ раҳбари  Пак Ин Хе жорий йилнинг апрел ойида коррупцияда айбдор деб топилиб, узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Корея Республикаси Ли Мён Бак Пак Ин Хе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!