...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мудҳиш ЙТҲда 13 киши ҳалок бўлди


12:21, 05.10.2018 Олам
 6 052

ЙТҲ мамлакатнинг Твер вилоятида содир бўлган.

Бугун, 5 октябрь куни Россиянинг Твер вилоятининг Калинин туманида йўналишли такси ва йўловчи автобуси тўқнашиб кетди. ФВВ йўл-транспорт ҳодисасида 13 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
 
“Сўнгги маълумотларга кўра, ЙТҲда 13 киши қурбон бўлган ва 17 киши жабрланган, улардан тўрт нафарини ҳозир шифонхонага олиб кетишяпти”, дейилади хабарда.
 
ИИВ берган маълумотга кўра, ЛИАЗ автобуси ва Ford Transit микроавтобуси тўқнашган. Ford Transit йўналишли бўлиб, у Ржевадан Старицага кетаётган бўлган.
 
Воқеа жойига прокуратура, тергов қўмиатси ходимларои ва Твер вилояти губернатори етиб борган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!