...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея собиқ президентига суд ҳукми ўқилди


13:25, 06.04.2018 Олам
 6 743

Олий суд Пак Ин Хега нисбатан айбловларни эълон қилди.

Бугун, 6 апрель куни Жанубий Корея Олий суди мамлакат сиёсий раҳбарлари ва тегишли ташкилот ходимлари иштирокида ўтказилган судда собиқ президент Пак Ин Хени коррупцияга алоқадор, деб топди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар қилди.
 
Маълум бўлишича, собиқ президент дугонаси Чхве Сун Силь билан биргаликда ташкил этган жамғармага мамлакатдаги энг нуфузли корпорациялар бўлган Samsung ва LOTTE ноқонуний пул ўтказмаларини амалга оширган ва ўзининг монопол фаолиятини шаклллантиришга уринган.
 
Ўз навбатида, ушбу корпорациялар амалга оширган ноқонуний тўловлар эвазига собиқ президент уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаган.
 
Суд собиқ президентга 18 банддан иборат айбловларни эълон қилган.
 
66 ёшли Пак Ин Хе суд жараёнида иштирок этмаган ва бевосита бу айбловларни рад қилган.
 
Прокуратура собиқ президентга нисбатан мансабини суиистеъмол қилиш, порахўрлик ва давлат сирини ошкор қилиш айбловлари билан 24 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 112 миллион доллар жаримага тортиш жазосини белгиланиши сўралган.
 
Суд Пак Ин Хега нисбатан ушбу ҳукмни ўқиб эшиттирган.
 
Маълумот ўрнида, 2017 йил бошида Пак Ин Хега нисбатан мамлакат фуқаролари томонидан оммавий норозиликлар билдирилиб, намойишлар уюштирила бошланган. Натижада, махсус комиссия томонидан иш ўрганилиб, импичмент эълон қилинган ва у ҳибсга олинган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Пак Ин Хе Чхве Сун Силь коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!