...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анвар қори Турсунов инсультга чалинганига қарийб 50 кун тўлди. Қорининг аҳволи қандай?


12:18, 22.05.2018 Жамият
 12 680

Биз, “Минор” масжиди билан боғланиб, Анвар қори Турсуновнинг аҳволи ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилдик.

Ўтган ойнинг бошида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги бош имом-хатиби – “Минор” жоме масжиди имом-хатиби Анвар Қори Турсунов инсультни бошдан кечиргани, жарроҳлик амалиёти ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Бу орада Анвар қори Турсунов 20 кундан зиёд комада ётди.
 
Бундан бир неча кун аввал, Тошкент шаҳар вакиллигига вазифасини бажариб туриш учун янги раҳбар этиб Эргаш Рустамов тайинланган эди. Бироқ, унинг фаолияти кўпга бормади.
 
Кеча, 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Раҳимберди домла Раҳмонов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
 
Биз, “Минор” масжиди билан боғланиб, Анвар қори Турсуновнинг аҳволи ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилдик.
 
Гўшакни кўтарган ходимга кўра, қори комадан чиққан, ўзига келган. Бироқ ҳали гапираётгани йўқ. “Аҳволлари яхши”, деб суҳбатни қисқа қилди ходим.
 
Анвар қори Турсуновнинг инсультни бошдан кечириб, шифохонага тушганига қарийб 50 кун бўлмоқда.
 
Анвар қори Турсуновнинг ҳаётида бу каби узоқ муддатли бетоблик иккинчи маротаба кузатилмоқда. Бундан бир неча йил аввал қорига ўз уйи ёнида суиқасд уюштирилгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.
 
Маълумот ўрнида, Анвар қори Турсунов 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган.
 
1966-1976 йилларда Ҳамза туманидаги 198-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган.
 
1981 йил Тошкент Давлат университетининг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган.
 
1981-1984 йй.  – “Ёшлик” журналида муҳаррир
 
1984-1987 йй. – Ўзбекистон Фанлар Академияси илмий ходими
 
1987-1989 йй. – Тошкент шаҳар, Абдулла Қаҳҳор уй музейи илмий ходими
 
1989-1994 йй. – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррири
 
1994-1999 йй. – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Янгиобод” жоме масжиди имом-хатиби
 
1999-2015 йй. – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Хўжа Ахрор Валий” жоме масжиди имом-хатиби
 
2015 йилдан – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Теглар:Анвар қори Турсунов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар