...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергей Шойгунинг Ўзбекистонга келишдан мақсади нима? У нега Мирзиёев билан учрашади?


11:57, 22.05.2018 Олам
 13 447

Россия Федерацияси Мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Россия Федерацияси Мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу расмий ташриф билан Тошкентда бўлиб турибди. Бу ҳақда Россия Мудофаа муассасаси матбуот-котиби Россияна Марковская хабар берди.
 
Шойгу Тошкентда халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади, шунингдек, Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги бўйича музокаралар ўтказади.
 
“Россия Федерацияси Мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасига етиб борди. Россия Мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади. Бундан ташқари, Республика Мудофаа вазири Абдусалом Азизов билан ишчи учрашувини ўтказади”, деди Россияна Марковская.
 
Шунингдек, Россия мудофаа муассасаси раҳбари музокаралар давомида халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалаларини, иккиёқлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сергей Шойгу Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!