Саёҳат давомида улардан бири пиёда қайтаётган вақтида йўлдан адашиб қолгани маълум бўлди.
Олинган маълумотга асосан, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тез ҳаракат қилиш махсус отряди қутқарувчилари томонидан зудлик билан қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди ва натижада 11 июнь куни соат 06:00да йўқолган фуқаро қутқарувчилар томонидан топилган ва яқин аҳоли яшаш пунктига олиб тушилган.
Фуқарога зарурий тиббий ёрдам кўрсатилди, унинг соғлигига хавф йўқ, дейилади ФВВ Ахборот хизмати хабарида.