...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чехияда вафот этган ўзбекистонликнинг жасади Ватанига қайтарилмоқда


11:11, 14.07.2017 Жамият
 7 819

Норасмий маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда Чехияда турли сабабларга асосан кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари яшайди.

Жорий йилнинг 26 июнь ва 9 июль кунлари Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси (консуллик округига Чехия Республикаси ҳам киради) консуллик бўлими вакиллари Прага шаҳрида ўзбекистонликлар билан сайёр қабуллар ўтказди.
 
ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, учрашувларда 230 дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари иштирок этди ҳамда консуллик ҳисобига қўйиш, болалар учун йўл ҳужжатларини тайёрлаш, фуқаролик ҳолати далолалатномалари, вақтинча чиқиш ёки доимий яшаш рухсатномасини олиш ва фуқароликдан чиқиш тартибига доир масалалар юзасидан батафсил маълумот берилди.
 
Прага шаҳрида вафот этган Ўзбекистон фуқароси жасадини ватанга юбориш ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар ҳал қилинди.
 
Норасмий маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда Чехияда турли сабабларга асосан кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари яшайди. Шу муносабат билан бир гуруҳ ўзбекистонликлар Чехияда болаларга ўзбек тилини ўргатиш, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ўтказиш учун Миллий маданий марказ очишга кўмак беришни сўраб мурожаат қилди.
 
Ташаббускорларга тушунтирилдики, ташкилий масалалар Чехия Республикасининг амалдаги қонунчилигига қатъий риоя этган ҳолда ҳал этилиши лозим. Элчихона Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси билан ҳамкорлик ўрнатишга ёрдам беради.
Бобур Жалолов

Теглар:Чехия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар