Аввалроқ, собиқ президентнинг Petrobras нефть компаниясининг коррупция ишига алоқадорлиги бўйича тахминлар мавжуд эди.
Унга кўра, собиқ президентга қарши 5 та коррупция бўйича айблов қўйилган. Жумладан, у 2003-2010 йиллар Бразилияга раҳбарлик қилган даврда OAS қурилиш компаниясидан тахминан 1,1 миллион доллар миқдорда пора олган. Аслида эса бу маблағлар Сан-Пауло штатининг Гуаружа шаҳридаги 3 қаватли хонадонларни сотиб олишга мўлжалланган эди.
Аввалроқ, собиқ президентнинг Petrobras нефть компаниясининг коррупция ишига алоқадорлиги бўйича тахминлар мавжуд эди. Бу иш 2014 йилнинг коррупция бўйича содир этилган жанжалларнинг марказига айланганди.
Унга кўра, бир неча мансабдор шахслар томонидан шартнома имзоланган ва уларнинг ҳар бири ушбу шартнома суммасидан 3% миқдорда фойда олган. Бу маблағлар кейинчалик сиёсатчилар ва мансабдор шахсларни сотиб олиш учун фойдаланилган. Бунинг натижасида, коррупцияни амалга оширган шахслар 3,8 миллиард доллар атрофидаги фойдани олиб келган.
71 ёшли Лула да Силва Жанубий Американинг энг машҳур сиёсатчиларидан бири ҳисобланади. Datafolha институти ўтказган сўровлар натижаларига кўра, аҳолининг 30%и 2018 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Лула да Силва энг яхши номзодлардан деб кўрсатилган. Аммо айблов ҳукми сабаб у сайловларда номзодини қўя олмаслиги мумкин.
Бу ҳолат Бразилия тарихида собиқ президент коррупция учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган илк ҳолат. Ҳукм чиқмагунча Лула да Силва қамоқ жазони ўтамайди, шу боис, у айбловдан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.