Маълумотларга қараганда, Алан Дункан давлат раҳбари қабулида ҳам бўлади.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, Ташқи ишлар вазирлигида ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Маълумотларга қараганда, Алан Дункан давлат раҳбари қабулида ҳам бўлади.
Аввалроқ, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета II Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида муносабатларни яхшилашни сабрсизлик билан кутаётганини айтгани ҳақида хабар берган эдик. Мактубда Буюк Британия ва Ўзбекистон муносабатлари янада юксалишидан манфаатдор эканлиги битилганди.