Мактубда Буюк Британия ва Ўзбекистон муносабатлари янада юксалишидан манфаатдор эканлиги битилган.
Хусусан, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизаветта II ҳам табрик хатини йўллади.
“Сизни 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чин дилдан самимий табриклайман. Буюк Британия ҳукумати ва шахсан мен мамлакатларимиз ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш ва муносабатларни янада яхшилашни сабрсизлик билан кутиб қоламиз. Сизга ва Ўзбекистон халқига ўзимнинг энг яхши истакларимни йўллайман”, дейилади Елизаветта II йўллаган мактубда.
Шунингдек, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй номидан ҳам қутлов мактуби келган.
“Сизни 2016 йил 4 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман.
Буюк Британия ҳукумати сўнгги ойларда Сиз бошлаб берган ислоҳотларга асосланган ҳолда, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янада мустаҳкамланишига ишонади. Сиз билан ҳамкорликда Афғонистон ва Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттиришга тайёрмиз.
Сизга ва Ўзбекистон халқига энг яхши тилакларимни йўллайман”, дейди бош вазир ўз табрикномасида.