Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, яна раҳбарларнинг фаолиятига тўхталди.
Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, яна раҳбарларнинг фаолиятига тўхталди.
Тошкент вилояти ҳудудида фойдаланилмай турган бино ва иншоотларни инвестиция киритиш шарти билан “ноль” қийматда сотиш бўйича берилган топшириқларни ўз вақтида бажармагани учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Даврон Ҳидоятовга ҳайфсан берилди.
Давлат раҳбари Тошкент вилоятининг иқтисодий салоҳиятини ошириш масаласига тўхталар экан, бунда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лозимлигини ҳам таъкидлади.
“Тошкент вилояти – катта иқтисодий салоҳиятга, улкан имкониятларга эга ҳудуд. Замонавий саноат тармоқларини ривожлантириш, халқаро бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги корхоналар барпо этиш ва мавжуд қувватларни модернизация қилиш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига жалб этишни муттасил ошириб бориш зарур”, дейди Шавкат Мирзиёев.