...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алан Дункан Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди


22:12, 16.12.2016 Жамият
 2 887

Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этган қайғули кунларда Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдарлик билдиргани ва қўллаб-қувватлагани учун Британия ҳукуматига самимий миннатдорлик изҳор этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дунканни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этган қайғули кунларда Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдарлик билдиргани ва қўллаб-қувватлагани учун Британия ҳукуматига самимий миннатдорлик изҳор этди. Алан Дункан Самарқандга ташрифи чоғида Буюк Британия раҳбарияти номидан Биринчи Президентимиз қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани Ўзбекистонда юксак қадрланади.
 
Ўзбекистон Буюк Британияни жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган давлат, деб билади ва сиёсий, иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ушбу мамлакат билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттириш, халқаро майдонда, жумладан, минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратади. 

Алан Дункан, ўз навбатида, Шавкат Мирзиёевни Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан муборакбод этди. Буюк Британия давлатимиз раҳбари бошлаган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаши ва Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти билан Ўзбекистон – Британия ўртасидаги серқирра ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади. 

Учрашувда Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигининг барча йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. 
 
Суҳбат чоғида бугунги кунда улкан имкониятлар мавжуд бўлган савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш янада муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Томонлар маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини, жумладан, Халқаро Вестминстер университети, Кембриж университети иштирокидаги Юқори технологиялар маркази ҳамда Британия кенгаши ваколатхонасининг мамлакатимиздаги фаолиятини юқори баҳоладилар. Ўзбекистонда, айниқса, ёшлар ўртасида инглиз тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани инобатга олиниб, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди. 

Суҳбатда Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигига доир бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Алан Дункан Ўзбекистон-Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар